B.Well аспиратори чақалоқлар учун хавфсиздир: бурунни самарали ва майин тозалаш учун идеал босим, шиллиқ қаватни ҳимоя қилувчи юмшоқ учликлар ҳамда бор-йўғи битта тугма билан осонгина бошқарилади.
Махсус дизайн уни осонлик билан қисмларга ажратиш ва ювиш имконини беради. Электр аспиратор инфекцияларни тарқатмайди ва онанинг саломатлиги учун ҳам хавфсиздир.
Бир тугма билан бошқарилиши ота-оналар учун қулай ва чақалоқлар учун хавфсиздир.
Ушбу хавфсиз ва самарали B.Well аспиратори эндигина туғилган болаларга ҳам мос келади.
B.Well WC-150 бурун аспиратори чақалоқлар учун мос келадиган хавфсиз ва самарали мосламадир. Бу қурилма бир неча сонияда чақалоқнинг бурнини тозалайди ва нафас олиш йўлларини очиб беради.
Чақалоқларда бурун оқиши катта муаммодир. Кичик ёшдаги болалар бурунларини қоқа олишмайди, бурун битиши эса кўп ноқулайликлар туғдиради ва жиддий асоратларга олиб келиши мумкин. Бурунни тозалаш чақалоқларда бурун оқишини даволашнинг асосий муолажаси ҳисобланади.
B.Well электр бурун аспиратори бу муолажани чақалоқлар учун тез ва қулай қилади. Бу қурилма анъанавий бурун сўрғичларига қараганда самаралироқ ва оналарга инфекциялар юқишининг олдини олади. WC-150 бурун аспиратори осонгина қисмларга ажратилади ва ювилади. Ишлатилиши вақтида болани чалғитиш мақсади учун, хотирасида 12 та таниқли болалар қўшиқлари сақлаб қўйилган.
Бурун аспиратори
Учликлар (2)
АА батареялар (2)
Сақлаш сумкачаси
Фойдаланиш йўриқномаси